Овул аёллари учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши депутати Жанна Ходжаеванинг ташаббуси билан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида «Шиели» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикка вилоят тиббиёт муассасаларидан терапевт, окулист, кардиолог ва бошқа малакали шифокор мутахассислар жалб этилди. Касаллик аниқланган хотин-қизларга керакли тавсиялар берилди. Кўрик давомида 13 нафар ҳомиладор аёлга бепул витаминлар тўплами, кам таъминланган 9 нафар аёлга ҳамда ногиронлиги бўлган 5 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар ва соғлом турмуш тарзи бўйича қўлланмалар тарқатилди. Бир нафар ногиронлиги бўлган аёл даволаниш учун ордер билан таъминланди.

Тадбир давомида депутат овулдаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашди. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларнинг муаммолари таҳлил қилиниб, партия гуруҳлари томонидан бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш