Депутат ёрдами билан хотин-қизлар бандлиги таъминланди
Депутат ёрдами билан хотин-қизлар бандлиги таъминланди

 

Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали доимий даромад манбаи билан таъминлашга эришиш муҳим вазифалардан ҳисобланади ва бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси қуйи ташкилотлари ва депутатлари томонидан жойларда ушбу мақсадда бир қатор тадбирлар ташкил этиляпти.

Партиядошимиз, халқ депутатлари Чиноз тумани депутати Коммуна Шерматова томонидан "Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш" лойиҳаси доирасида “Дўстлик”, “Марказий” ва “Йўл тушди” маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ўтказилган учрашувда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қайд этилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида қисқа вақтда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлардан 66 нафари касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилган ҳамда касб-ҳунар сертификатига эга бўлган хотин-қизлардан 30 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кредит олишда амалий кўмак берилган. Мисол учун, илгари “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган Ш.Абдураҳмонова 30 миллион кредит эвазига қандолатчилик цехи ташкил этиб, нафақат ўзи. балки маҳаллар хотин-қизларидан бир қанчасини иш билан таъминлаб, муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан яна 7 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш