“Қирариқ”қа сув келди...
“Қирариқ”қа сув келди...

 

Жойларда аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган муаммолардан бири ичимлик суви таъминоти масаласидир. Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши депутати Лола Шоназарованинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Обод” ва “Қирариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида ҳам ушбу масала кўтарилган эди. Партиядошимизнинг саъй-ҳаракати билан ушбу муаммо ижобий ҳал этилиб, ҳар иккала маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш депутат фаолиятининг асосий мезонига айланган, десак муболаға бўлмайди. Айнан Л. Шоназарованинг ташаббуси билан ушбу маҳаллаларда яшовчи “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган бир гуруҳ фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилиб, “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Энг муҳими, кечагина боқимандалик кайфиятида юрган, кўмакка муҳтож бундай фуқаролар томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларида кўплаб ишсизларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, партиядошимизнинг кўрган амалий чоралари туфайли Янгийўл туманидаги “Самарқанд” маҳалласининг бир қатор кўчаларига шағал ётқизилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш