Ҳунармандлик фаолияти тарғиб қилинди
Ҳунармандлик фаолияти тарғиб қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилояти кенгаши, Хатирчи туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар уюшмасининг Навоий вилояти ҳамда Хатирчи туман бўлимлари ҳамкорлигида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти билан таништирилди. Шунингдек, “Боғчакалон” ва “Олтинсой” маҳаллаларида жойлашган тадбиркорлик объектлари фаолияти билан танишилди, ишбилармонлар билан уларнинг фаолияти хусусида суҳбатлашилди.

Тадбир давомида кўп йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган “Олтинсой” МФЙда яшовчи Хурсандой опанинг муаммоси ўрганилди. У “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш