Эътибор ва имкониятлар самараси
Эътибор ва имкониятлар самараси

 

Юртимиз аҳолисининг 17 миллионини хотин-қизлар ташкил этади. Бу эса, аҳолимизнинг қарийб ярмига яқини демакдир. Уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан саналади. Қайд этиш керак, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар сиёсатига доир 2 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарори қабул қилинди. Олий Мажлис Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита ташкил этилди.

Хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунарли бўлиб, бандлиги таъминланиши учун катта имкониятлар яратилди. Аёллар тадбиркорлиги, ташаббуслари қўллаб-қувватланаяпти. Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” жорий этилди. Ушбу дафтарга 9 та мезон асосида хотин-қизларни киритиш, муаммоларини ҳал этиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч давлат университети 2-сонли талабалар турар жойида "Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида юқорида баён этилганлар ҳақида сўз юритилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан партия вакиллари, ўқитуви ва талабалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш, юрт истиқболи йўлида масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юксак ахлоқли, маърифатли қизлар сафини кенгайтириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда уларни ҳар томонлама қўллаб­қувватлаш, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Шунингдек, тадбирда қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, ташаббуслари ва ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш