Партия иштирокида ёшлар бандлиги масаласи муҳокама қилинди
Партия иштирокида ёшлар бандлиги масаласи муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Гурлан туман кенгаши ташаббуси билан туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда “Тахтакўпир” маҳалласида “Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз!” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун тегишли шарт-шароитларни яратиб беришда партия ташкилотлари ва депутатларининг муносиб иштирокини таъминлаш масаласи муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан партия мутасаддилари, депутатлар, туман ҳокимлиги, Ёшлар агентлиги масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари камбағалликни, ишсизликни қисқартириш, банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунинг билан бирга, ёшлар имтиёз ва имкониятлардан фойдаланишга, ижтимоий ҳаётда фаол бўлишга чақирилди.

Натижада тадбир давомида ёшлардан 10 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, деҳқончилик қилишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилди. Ушбу масалалар туман ҳокими ёрдамчиси ва Ёшлар агентлиги ёрдами билан қисқа муддатларда ҳал этиладиган бўлди.

Тадбир ташкилотчилари ёшлар билан бу каби учрашувларни туманнинг барча маҳаллаларида ўтказишга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш