Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан маҳалла, давлат ташкилоти ва таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, янги БПТлар тузиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсаддаги тадбирлардан бири Навбаҳор туманидаги “Меҳнат” маҳалла фуқаролар йиғини ва мазкур ҳудуддаги 37-мактаб интернатида ўтказилди.
Учрашувда партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Насиба Содиқова партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, амалга ошираётган ишлари ҳақида йиғилганларга маълумот берди. Шунингдек, «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш борасида ҳам сўз юритилди.
Тадбир якунида 25 нафар маҳалла фаоллари, таълим муассасасининг ходимлари партия сафига аъзо бўлиш истагини билдиришди. Уларга партиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, туман бўйича февраль ойи давомида 1 та БПТ билан алоқалар қайта йўлга қўйилиб, 1 та қониқарсиз БПТ фаолияти жонлантирилди. Жорий йилнинг январь ҳолатига БПТлар сони 34 тани ташкил этади.
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.