Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди
Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди

 

Жойлардаги партиянинг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари мутасаддилари, депутатлар меҳнат жамоалари ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон ХДП томонидан электорат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилмоқдалар.

Бундан ташқари, партия таянчи бўлган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, улар сафига фаол, ташаббускор аъзоларни, айниқса, ёш аъзоларни жалб этиш ва шу орқали партиянинг мақсад ҳамда ғояларини кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Чирчиқ шаҳридаги 23-сонли махсус мактабда ўтказилди. Тадбирда йиғилганларга партия фаолияти, дастурий ғоя ва мақсадлари, сайловчилар манфаати йўлида амалга ошираётган ишлари хусусида маълумот берилди. Бу борада партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар катта рол ўйнаётгани, хусусан, жойларда муаммоларни ўрганиб, ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Тадбир якунида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ ёшлар ва хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш