Пайариқ туманида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси
Пайариқ туманида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси

 

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида аҳолига қулай шарт-шароитларни яратиш, жойлардаги муаммоларни ҳал қилиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқаришлари, касб-ҳунар ўрганишлари ва бандлигини таъминлаш борасида белгилаб берилган чора-тадбирларга кўра бир қанча амалий лойиҳалар ташкиллаштирилмоқда.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўз-ўзини банд қилиш ва шу орқали доимий даромад манбаига эга бўлишни мақсад қилган фуқароларимиз кўпчиликни ташкил этади. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилояти кенгаши томонидан жорий йилнинг 15 февраль куни Пайариқ туманида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ташкил этилди. Пайариқ тумани, Фаровон МФЙ Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган тадбир доирасида маҳалладаги ишга муҳтож хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ўктам Сулаймонов ҳозирги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй-жой муаммоларини ҳал қилиш, соғлиғини асраш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилиб, бу масалага тараққиёт стратегиясида алоҳида урғу берилганлигини таъкидлади.

Хусусан, жойларда Ўзбекистон ХДП томонидан хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш, оғир шароитда яшаётган аёлларга кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш ва тадбиркорликка жалб этишга қаратилган бир қатор лойиҳалар изчил давом эттирилмоқда. Бу лойиҳалар орқали, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”даги фуқаролар билан бевосита яқиндан ишлаш имконияти вужудга келмоқда. Бу эса халқ билан мулоқотнинг янги босқичга кўтарилаётганлигидан далолатдир.

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш