Хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалалари муҳокама этилди
Хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалалари муҳокама этилди

 

Кармана туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Ҳалқ демократик партияси Навоий вилояти кенгаши билан биргаликда аҳолининг оғир ижтимоий қатламидаги фуқаролар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ишсиз хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш борасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Навоий вилояти кенгаши раиси Н.Содиқова партия дастури, унинг истиқболли ғоялари ва оғир ижтимоий аҳволдаги фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ таклифларини билдирди. Шундан сўнг Кармана тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Тадбир сўнгида марказ аъзолари партияга аъзо бўлишиб, аъзолик гувохномаларини олишди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш