Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши депутатлари Р. Абжонова, М. Маҳмудов, ҳоким ёрдамчиси С. Якубов, Гулшан 2 МФЙ раиси Э. Жуманиёзовлар иштирокида Хива шаҳридаги Гулшан маҳалласи, Кўҳна Хива кўчасидаги фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда фуқаролар ўз яшаш шароитлари билан боғлиқ масалаларни, яъни кўчалар четига ариқлар қазиш, йўлларни таъмирлаш, бандлик каби муамолари ҳақида гапиришди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномаси чиқарилди.

Гулшан маҳалласи ҳудудидаги бўш турган нотурар объектлар хатловдан ўтказилди ва бир қанча фойдаланмасдан турган бинолар борлиги аниқланди. Шунингдек, Гулшан 2 маҳалласи ҳудудидаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик истагида бўлган фуқароларнинг уйларига бориб, уларнинг хоҳиш-истаклари, таклифлари, режалари ўрганилди. Жумладан, “Нурли йўл” кўчаси 3 -уйда яшовчи фуқаро Динора Атажоновага тикувчилик цехи очиши учун имтиёзли кредит олиш юзасидан берган саволлари юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шу маҳалла ҳудудидаги “Омадли” кўча 80-уйда яшовчи тадбиркор аёл Гулбаҳор Жуманиёзова ўз уйида Калифорния қизил ёмғир чувалчанги етиштираётгани ва Биогумус тайёрлаш ишлари бориб ўрганилди. Тадбиркорнинг маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш бўйича қилган мурожаати тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилинадиган бўлди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш