Депутат ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди
Депутат ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди

 

Сифатли ва арзон тиббий хизматга аҳолининг ҳар бир вакили эҳтиёж сезади. Фуқароларнинг соғлигидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни олдини олиш, турли касалликларни профилактикасини амалга ошириш мақсадида тиббиёт ходимлари доим ҳалқ хизматида шай турибди.

Регистон 1-сон оилавий поликлиникаси бош шифокори, Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Нигина Аббасова ташаббуси билан ногиронлиги мавжуд фуқаролар хонадонига ташриф буюриб, тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик вақтида фуқароларимиз ўз соғлиги бўйича мутахассислардан тегишли тавсиялар олишди.

Хусусан, 1949 йилда туғилган фуқаро Кубаро Захарова иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб, ҳозирда қандли диабетнинг иккинчи босқичини бошдан кечираётганини айтиб, шифокорлардан тегишли муолажалар қабул қилди. Тиббий кўрик давомида жами 24 та хонадонга ташриф буюрилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш