Онанинг мурожаати ҳал этилди
Онанинг мурожаати ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Р.Муртазаев, Ю.Сайдалиевлар томонидан Қарши шаҳридаги “Геолог” маҳалла фуқаролар йиғини, 9 уй, 1-хонадонда яшовчи, “Темир дафтар”да турувчи Мирзаева Гулнора Қалқоновнанинг мурожаати ўрганилди. Унинг ўғли чет элда бўлиб, аварияга учрашиши натижасида операция қилишини керак экан. Фуқаронинг онаси чет элга зудлик билан учиб кетиши учун депутатлардан ёрдам сўраган.

Мурожаатга четдан қарамаган, оиланинг ижтимоий аҳволини ўрганган партиямиз депутатлари ташаббуси билан мурожаатчи онага “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 5 млн сўм моддий ёрдам пули ажратилишида кўмак берилди.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш