Партия сафи фаол аёллар ва ёшлар билан кенгаймоқда
Партия сафи фаол аёллар ва ёшлар билан кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Кенгашининг шаҳар ва туман партия ташкилотлари томонидан партия дастурий мақсадларини кенг аҳоли орасида тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишлар натижасида бугун партияга аъзо бўлиш истагини билдираётганлар сони ортиб бормоқда.

Партиянинг Когон туман кенгаши томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида 2022 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ҳамда ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ёшлар етакчиси вазифасида фаолиятини бошлаган 16 нафар фаол ҳамда ташаббускор хотин-қизлар ва ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Когон шаҳар кенгаши томонидан Когон шаҳридаги Бухоро локомотив депоси бошланғич партия ташкилотида корхонанинг Ёшлар иттифоқи етакчиси Р.Азаматов партия сафига қабул қилинди ва партия аъзоси К.Насриевга сиёсий жараёнлардаги фаолиги учун партиянинг ташаккурномаси ва совғаси топширилди.

Когон шаҳридаги 2-мактабгача таълим ташкилотида шаҳар кенгаши раиси Ш.Ш. Изамова партиянинг мақсад ва вазифалари, сайлов олди дастури бўйича амалга оширилган ишлар ва шаҳарда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида билдирилган фмкрларидан сўнг, шу куннинг ўзида ташкилотнинг 14 нафар ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Ўзбекистон ХДП Жондор туман кенгаши томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида тумандаги 37 ва 43 мактаб ўқитувчиларидан 25 нафари партия сафига аъзо қилинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш