Депутат тадбиркорлар фаолиятини ўрганди
Депутат тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

 

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашига 9- “Ал-Хоразмий” сайлов округидан сайланган депутат Ҳалима Ибрагимова “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида ўз ҳудудига ташриф буюрди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси М.Абдухалиқова, “Ал Хоразмий” МФЙ Оила ва хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича раис ўринбосари Н.Убайдуллаева, ҳоким ёрдамчиси А.Аҳмедовлар иштирок этдилар.

Даставвал “ЭКО Бекобод” МЧЖ чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишилди. Мазкур корхона қоғоз парчаларини қайта ишлаб, уй -рўзғор учун керакли ҳўжалик қоғози ишлаб чиқариб, елим сув идишларини қайта ишлаб гранулла ҳолатига келтириб хом ашё тайёрламоқда. Бугунги кунда ишсизлардан 50 нафар фуқаронинг бандлигини таъминланган. Депутат корхонада ишчи ҳодимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

“Ал Хоразмий” маҳалласида "Аёллар дафтари"нинг ўтган босқичларида имтиёзли кредит олиб, қандолатчилик учун пишириш печи олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган Хилола Жулибекова ўзи ва 4 нафар хотин қизлар бандлигини таъминлаган. Бугунги кунда 4 турдаги қандолатчилик маҳсулотлари сотувга чиқарилмоқда. Худди шундай шартлар асосида тадбиркорлигинийўлга қўйган Дилафруз Султонова 5 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб, 8 турдаги қандолатчилик маҳсулотларини эл дастурхонига етказиб бермоқда. Тадбиркор аёлларнинг иш фаолиятлари ўрганилди ва уларга керакли тавсиялар берилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш