Юзма-юз мулоқотлар амалда
Юзма-юз мулоқотлар амалда

 

Қашқадарё вилояти Касби тумани Касби маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси асосида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар ҳақида топшириқлар асосида депутатлик назоратини олиб бориш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш тўғрисида тушунтиришлар берилди ва савол жавоблар ўтказилди.

Қишлоқда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ўзини-ўзи банд қилиш тамойилига амал қилиш ҳамда бунда банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш тўғрисида маслаҳатлар берилди.

Тадбирда туман хотин-қизларни реаблитация қилиш маркази раҳбари, Халқ депутатлари Касби туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси И.Ҳайитова, Касби туман бош отинойиси М.Сатторова, Касби маҳалла раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Л.Раҳимовалар қатнашди.

 

 

← Рўйхатга қайтиш