Депутат овул фуқаролари билан учрашди
Депутат овул фуқаролари билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Конимех туман кенгаши ташаббуси билан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Турдибай Кенжаев “Фидокор” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Тадбир давомида йиғилганларга партия фаолияти, давлат дастурида белгиланган вазифалар, депутатнинг йиллик иш режаси ҳамда мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига қабул килиш тартиби ҳақида сайловчиларга тушунчалар берилди.

Туман ҳокими ёрдамчиси М. Тулкибаев кредит олиш масаласи ва бошқа аҳолини қизиқтирган саволлар бўйича маълумотлар берди.

Учрашувда аҳоли сонинг 660 кишидан ошганлиги сабабли патронаж тиббий ҳамшираси штатини очиш, овул туман марказидан узоқда жойлашгани учун ҳудудда дорихона очиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож Н.Холбоевнинг уйини таъмирлаб бериш тўғрисидаги мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш