Оилавий поликлиникада ҳисобот сайлов йиғилиши
Оилавий поликлиникада ҳисобот сайлов йиғилиши

 

ЎзХДП Тошкент вилояти Кенгаши ва Чирчиқ шаҳар Кенгаши иштирокида Чирчиқ шаҳрида жойлашган 3-сонли оилавий поликлиникасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уставига мувофиқ бошланғич партия ташкилоти раҳбари С.Муҳиддинованинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда ЎзХДПнинг дастурида белгиланган мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини партия аъзолари ва электоратига етказиш ишларида бошланғич партия ташкилотининг 2022 йил учун чора-тадбирлар белгиланди.

Партиямиз вакиллари томинидан Бошланғич партия ташкилоти раисига қайд этилган камчиликлар юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.

Йиғилиш сўнггида партия сафига 8 нафар аъзолар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш