Депутатлар оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди
Депутатлар оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди

 

Сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш тизимини шакллантириш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада қонун ҳужжатлари ижросининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП томонидан доимий равишда ўрганишлар олиб бориляпти.

Хусусан, Партия Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар кенгашлари томонидан Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиника ўтказилган тадбирда тиббиёт соҳасига доир қонунлар ижроси ўрганилди.

Мазкур оилавий поликлиника 170 та ўрин ҳамда 400 та қатновга мўлжалланган бўлиб 50 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатади. Партия депутатлари ўрганиш давомида тиббиёт муассасасининг асбоб-анжомлар, лаборатория жиҳозлари, дори-дармонлар билан таъминганлик даражасига, яратилган шароитга эътибор қаратдилар. Шунингдек, бепул тарқатилиши белгиланган дори-дармонларнинг аҳолига берилиши масаласи юзасидан аҳоли хонадонларига борган ҳолда ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишда оилавий поликлиникага биохимик анализатор, ултратовуш текшириш аппарати ва рақамли рентген кераклиги аниқланиб, бу борада тегишли ташкилотларга депутат сўрови билан мурожаат этиш белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш