Соғлом аёл — соғлом келажак
Ўзбекистон ХДП Қоровулбозор туман кенгаши депутати Гулнора Нарзиева ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда "Соғлом аёл керак хаётга" лойиҳаси доирасида "Бўзачи " МФЙ да кам таъминланган оилалардаги аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.
97 нафар хотин-қизлар туман марказидан ташриф буюрган мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасида 38 нафар аёлда турли хил касалликлар аниқланди ва 34 нафар аёлга амбулатор, 4 нафарига стационар даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.
Н.Рахимов,
ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши сектор мудири.