14 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказиб берилди
14 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказиб берилди

 

Меҳр-саховат, оқибат халқимизга хос қадриятлардан. Асрлар оша сайқалланиб келаётган шундай олийжаноб фазилатлар туфайли юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўзини жамиятга бегона ҳис қилмайди. Эътиборлиси, муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатишдек савобли ишларни амалга ошираётган инсонлар орамизда кўпчиликни ташкил этади.

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Барно Бердиеванинг ташаббуси билан ўтказилган тадбирга кўплаб саховатпеша инсонлар лаббай, деб жавоб бергани фикримизнинг исботидир.

Гап шундаки, Урганч туманидаги Меҳрибонлик уйида яшовчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан суннат тўйи қилиб берилди. Туман марказидаги “Версал” тантаналар уйида ташкил этилган тадбир 14 нафар тўй бола ва уларнинг тенгқўрлари учун ҳақиқий байрам бўлди.

Тадбир сўнгида суннат тўйи нишонланган болажонларга ҳомийларнинг совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш