БПТлар фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
БПТлар фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Деҳқонобод туман Кенгаши тасарруфидаги туман ирригация бўлими ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

Йиғилишларда БПТ раисларининг ҳисоботи эшитилди. Ҳисобот даврида қуйи бўғин аъзолари томонидан электорат муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга қайта ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш, шунингдек партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш йўналишларида амалга оширган фаолияти танқидий таҳлил асосида кўриб чиқилди. БПТлар олдида турган муҳим вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими БПТ раислигига Ж.Отчопаров, туман ирригация бўлими БПТ раислигига Б. Саломова бир овоздан қайта сайланди.

Тадбир сўнгида партияга қабул қилинган бир гуруҳ сафдошларимизга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш