БПТ ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди
БПТ ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман Кенгаши тасарруфидаги “Қоратепа” бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда БПТ нинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилиб, муҳокама қилинди.

Йиғилишда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, БПТ аъзолари, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар агентлиги туман бўлими мутасаддилари иштирок этди.

Ҳисобот юзасидан сўзга чиққанлар БПТ фаолиятини янада жонлантириш, электорат билан алоқаларни кучайтириш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Хусусан, ҳудудда ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида банд бўлмаган фуқароларни, айниқса, қишлоқ хотин-қизларини касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш учун ўқув курслари ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида таклиф билдирилди. Шунингдек, “Қоратепа” маҳалласида 200 ўринга мўлжаланган мактабгача таълим муассасаси қурилишини давлат инвестиция дастурига киритиш масаласи кўтарилди. Мазкур таклифларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Қоратепа” БПТ раислигига З.Ахмедова бир овоздан қайта сайланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш