БПТ фаолияти таҳлил қилинди
БПТ фаолияти таҳлил қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қизилтепа туман Кенгаши тасарруфидаги "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Дастлаб кун тартибидаги масала бўйича бошланғич партия ташкилоти раиси Малика Бафоеванинг ҳисоботи эшитилди. Таъкидланганидек, ўтган сайловда партиямиздан қўйилган номзод Дилноза Фармонова Ўзбекистон сайлов округидан халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати, Мақсуд Нуруллаев Қизилтепа сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати этиб сайланди. Депутат Д. Фармонованинг ташаббуси билан “Дўстлик”, “Гулистон” кўчаларида яшовчи аҳоли ичимлик суви билан таъминланди. Янги қурилган “Баҳор” савдо мажмуаси иш бошлаши билан 20 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди. Бундан ташқари, якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларга моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раиси Н. Содиқова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д. Фармонова ва партия фахрийси М. Исоқова сўзга чиқиб, партия вазифалари ижросини таъминлашга катта эътибор қаратиш, тарғибот тадбирларини жонлантириш, партия сафига ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини жалб қилишга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ҳисобот-сайловда “Ўзбекистон” МФЙ бошланғич ташкилоти раиси Малика Бафоева қайта сайланди.

Йиғилиш сўнггида 10 нафар партияга аъзо бўлиш истагини билдирган хотин-қизлар ва ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоятимиз бўйича 410 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Шу пайтгача 80 та БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш