Депутат сайловчилар ҳузурида
Депутат сайловчилар ҳузурида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов "29-Жилвон" сайлов округида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганмоқда. Шундай учрашувлар Бухоро вилоятининг Пешкў туманида ҳам бўлиб ўтди.

Дастлаб депутат Ш.Раҳмонов “Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви”да қатнашди. Унда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ишбилармонлар иштирок этишди.

Тадбиркорлар билан учрашувда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, бандликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Депутат томонидан тадбиркорликка доир қонунчилигимизга киритилган ўзгартириш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар, келтирилган муаммоли масалалар тингланиб ўрганилди. Учрашувда тадбиркорларнинг аксарият мурожаати жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида халқ вакили Пешкў тумани ҳокими Ваҳоб Ҳамитович Қаҳҳоров билан туманининг “Болалар мусиқа ва санъат” мактаби йиғинлар залида фуқаролар билан учрашди. Қабулга келган ҳар бир фуқаро билан бирми-бир суҳбат олиб бориб, уларнинг ҳар бир мурожаати бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди. Барча мурожаатлар мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши ҳамда ижобий ҳал этилиши туман ҳокимлиги масъуллари томонидан назоратга олинди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.

Шофиркон туман ҳокимлигида ташкил этилган “Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви”да ҳам Ш.Раҳмонов иштирок этди. Туман ҳокими Жамшид Шаропов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов ва мутасадди идора, ташкилот раҳбарлари қатнашган мазкур йиғилишда туманда қулай бизнес муҳити яратиш, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омиллар хусусида очиқ-ошкора гаплашиб олинди. Тадбиркорлардан тушган 10 дан ортиқ мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинган бўлса, 6 та мурожаат жойида ҳал этилди.

Бундан ташқари, депутат Шерзод Раҳмонов аҳоли хонадонларида бўлиб, туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолатлари билан танишди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш