Хотин-қизлар саломатлиги доимий эътиборда
Хотин-қизлар саломатлиги доимий эътиборда

 

Қашқадарё вилояти Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши томонидан тумандаги чекка ҳудуд бўлган “Омонота” маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ хотин-қизлари ҳамда юқори синф ўқувчи-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди вилоят бўлимининг малакали шифокорлари қишлоқдаги 128 нафар хотин-қизларни кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрикда акушер-гинеколог, терапевт, невропотолог ва кардиолог сингари мутахассис шифокорлар аёлларга керакли тавсияларини билдиришди. Кўрикдан ўтган хотин-қизларга бепул дори-дармонлар тарқатилиб, касалликлар юзасидан тиббий хулосалар, йўлланмалар берилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш