Аёллар саломатлиги – оилалар фаровонлиги
Аёллар саломатлиги – оилалар фаровонлиги

 

Аёллар саломатлигига эътибор, уларнинг тиббий маданиятини шакллантириш ва ошириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда муҳим омиллардан саналади.

Ўзбекистон ХДПнинг бир қатор лойиҳалари доирасида ташкил этиб келинаётган акциялар, тарғибот тадбирлари, семинарлар давомида ёш қизларни ҳаётга, келинларни оналикка тайёрлаш, қайнона ва келин муносабатларини мустаҳкамлаш, оилада аёлнинг ўрни ва уларнинг репродуктив саломатлигига эътибор қаратиш тўғрисида мутахассислар билан суҳбатлар олиб бориляпти ҳамда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти Ромитан туман кенгаши раиси Р.Сафаров, Ромитан туман кенгаши депутати Н. Милтикбаева хамда врачлар З. Жалолов ва А. Бобопиров томонидан “Қизил Равот” ОШПда "Соғлом аёл керак хаётга" лойиҳаси асосида тиббий кўрик ўтказилди.

Унда 25 нафар аёлнинг саломатлиги текширилди. Кўпчилик беморлар юрак қон босимининг ошганлигидан шикоят қилишди. Диспансер назоратдаги 3 чи гурухга кирувчи аёлларига тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиш тавсия қилинди. Енгилларига амбулатор ва кундузги стационарда даволаниш тавсия этилди. Беморлар зарур дори дармонлар, шприцлар билан таъминланди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш