Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий шаҳар кенгашига аъзо бўлган партиядошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Уларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этаётгани таҳсинга лойиқдир.
Яқинда гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ишчи-ходимлари ва тренер ўқитувчилари иштирокида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишлаб тадбир ташкил этилди.
Унда ЎзХДП Навоий шаҳар кенгаши раиси Баҳора Ҳамдамова ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон болаларни тарбиялаётган ота-оналар, кўп болали оилалардаги аёллар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари, ишга жойлашишда қийинчиликка дуч келаётган инсонлар давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб келаётганини таъкидлади. Шунингдек, у давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилиш ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир сўнггида спорт мактабининг 40 нафар ишчи-ходимлар ва тренер ўқитувчилар партия сафига қабул қилинди.
Хуршида Нарзиева,
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.