Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси 1-бўлимида халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилишдаги асосий бўғинига айлантириш вазифаси белгилаб қўйилган.
Ушбу вазифаларнинг жойларда ижросини таъминлаш мақсадида депутатларимиз “Жамоатчилик қабулхонаси” орқали фуқаролардан тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келишмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси, партия вилоят Кенгаши раиси Насиба Содиқова Навбаҳор тумани, “Кескантерак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Хусусан, сайёр қабул давомида “Эзгулик” кўчасига шағал ташлаб бериш ҳамда ичимлик суви бўйича тушган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга депутат сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари, маҳаллада яшовчи кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, яшаш шароитлари билан танишилди.
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.