БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди
БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши иштирокида "Мир Алишер" маҳалла фуқаролар йиғини бошланғич партия ташкилоти раиси С.Усаровнинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда ЎзХДПнинг дастурида белгиланган мақсад ва вазифалари, бошланғич партия ташкилоти иш фаолиятини самарали ташкил этиши, партия сафини кенгайтириш каби вазифалар бошланғич партия ташкилотининг 2022 йил учун чора-тадбирларида белгиланди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида ёш, шижоатли, фаол партия аъзоси О.Мавлянов партия аъзолари томонидан бир овоздан бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.

Йиғилиш сўнггида Бошланғич партия ташкилоти раисига тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш