Фаол ёшлар тақдирланди
Фаол ёшлар тақдирланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат педагогика институти, вилоят прокуратураси, ИИБ, Миллий гвардия бошқармаси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими, ЎзХДП вилоят кенгаши ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида олий таълим муассасалари талабалари ва умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси – менинг нигоҳимда” ижодий ишлар танлови эълон қилинган эди.

Навоий давлат педагогика институтида танловда фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган ёшларни тақдирлаш маросими бўлди. Тадбирда сўзга чиққанлар тараққиёт стратегияси мамлакатимизда кейинги беш йил давомида амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар учун дастуриламал вазифасини бажаришини таъкидлашди.

Ҳаракатлар стратегиясидан фарқли ўлароқ, ушбу ҳужжат муҳокама қилиш жараёнида аҳолининг катта қисми фаол иштирок этди. Бу эса юртимиз тараққиёт стратегиясининг янада халқчил бўлишини таъминлади.

Танловда иштирок этиш учун 104 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 15 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди. Шунингдек, 5 та йўналиш бўйича фаол иштирок этганлар ҳам Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

← Рўйхатга қайтиш