Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала
Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва барқарор даромад манбаига эга бўлишига эришиш камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Муносиб иш жойи ва иш ҳақига эга бўлган одамлар давлатдан, жамиятдан рози бўлиб яшайди. Шу боисдан, Ўзбекистон ХДП ўз дастурий мақсадларидан бири сифатида аҳоли учун муносиб иш жойлари яратилишини белгилаб олган.

Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши ҳамда "Иқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ҳам ушбу мақсадда ташкил этилди. "Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун давлат томонидан яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, ёшлар учун мўлжалланган имтиёзли кредит ва субсидиялар хусусида маълумотлар берилиб, ёшлар фаол ва ташаббускор бўлишга, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, тенгдошлари учун ҳам иш ўринлари яратишга даъват қилинди.

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон ХДПни танлаган бир гуруҳ фуқароларга аъзоли гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш