Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги бўйича фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ва юртимизда мавжуд 5 та сиёсий партия вакиллари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги тарғибот учрашуви ҳам айнан Сайлов қонунчилигини янада тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда Молия вазирлиги ходимлари учун “Жамиятда сайлов жараёнларининг ўрни” мавзусида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Либерал демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси масъул вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида иштирок этган сиёсий партия вакиллари ўзларининг Сайловолди дастурлари, шунингдек, бу галги сайлов жараёнларининг фарқли жиҳатлари, Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар билан сайлов қонунчилиги бўйича савол-жавоблар ташкил этилди ҳамда партияларнинг эсталик совғалари топширилди.