Айни кунларда жойларда Ўзбекистон ХДП бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Шундай йиғилишлардан бири Янгиариқ туманидаги “Янгиарик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудий бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди. Унда БПТ раиси Мадиёр Матёқубовнинг бошланғич партия ташкилоти томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот эшитилди.
Ҳисоботда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилиб, БПТ томонидан партиянинг дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.
Йиғилишда М.Матёқубовнинг БПТ раиси сифатидаги фаолияти қониқарли деб топилиб, у мазкур лавозимга бир овоздан сайланди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.