«Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида 19 нафар йигит-қиз партия сафига қабул қилинди
«Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида 19 нафар йигит-қиз партия сафига қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хатирчи туман кенгаши ташаббуси билан туман касб-ҳунар мактабида «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда партия туман кенгаши раиси А. Исломов, халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати Г. Мухторова иштирок этиб, мамлакатимиз ёшларининг ўқиб-ўрганиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун Давлат дастуридан жой олган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердилар. Шунинг билан бирга, келажагимиз эгаларининг пухта билим олишлари, замонавий касб-ҳунар ўрганишлари, иқтидор ва истеъдодларини намоён этишлари учун барча зарур шароитлар мавжудлиги, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида ёшлар қизиққан соҳалар, ишга жойлашиш тартиблари, олий таълимга киришда бериладиган имтиёзлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Тадбир давомида коллеж талабалари билан «Заковат» интеллектуал ўйини ҳам ўтказилди. Мусобақада фаол қатнашган ва партия сафига қабул қилинган ёшлардан 19 нафарига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш