“Депутат маҳаллада” лойиҳаси аҳоли манфаатига хизмат қилмоқда
“Депутат маҳаллада” лойиҳаси аҳоли манфаатига хизмат қилмоқда

 

Ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан жойларда ўтказилаётган “Депутат маҳаллада” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир партия Оққўрғон туман кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда Кенгаш раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Чинтошев тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, бу борада янги иш ўринлари яратилишининг аҳамияти, тадбиркорлар учун яратилган шароит ва имкониятлар хусусида батафсил тушунча берди.

Иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида 17-Султонобод сайлов округи ҳудудида жойлашган тош кесиш, юқори сифатли ғишт ва пенаблок ишлаб чиқариш ҳамда ПВХ ва алюминдан эшик ва ромлар тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига, яқинда 8 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаб иш бошлаган марказлашган қушхона фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари “Яшил макон” доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган масканларни бориб кўрди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш