Бирламчи тиббий-санитария хизмати сессияда кўриб чиқилди
Бирламчи тиббий-санитария хизмати сессияда кўриб чиқилди

 

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашига сайланган депутатлар ташаббуси билан киритилган туманда бирламчи тиббий-санитария хизмати сифатини тубдан яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокамаси сессияда кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ўтказилган ўрганишлар бўйича ҳисобот тингланиб, Озодбош, Искандар, Янгийўл, Яккатут ОШПларни қайта тиклаш, Чимбойлиқ, Алғабас, Айдарали, Қорамозор ОШПларини янгидан ташкил этиш, туманнинг олис ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари учун тиббиёт хоналарини ташкил қилиш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳининг мурожаатига асосан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Сижжак, Қоронқул ва бошқа чекка, олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокорлик пунктларини, бўш шифокорлик ўринлари билан таъминлаш чораларини кўришга қарор қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш