Партия кўмаги билан хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
Партия кўмаги билан хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда

 

Юртимизда хотин-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишларига катта эътибор қаратилмоқда. Касб-ҳунар ўрганишни якунлаганлар учун имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминланмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳридаги тадбиркорлик марказида сартарошлик ўқув курсини якунлаган хотин-қизлардан 10 нафарига якуний тадбиркорлик асослари дарслари ўтилди. Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган ушбу хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши раиси Баҳора Ҳамдамова ташаббуси билан уч нафар вақтинча ишсиз хотин-қизлар марказда ташкил этилган ўқув курсларига жалб қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш