Депутат саховат тадбири ташкил этди
Депутат саховат тадбири ташкил этди

 

Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан инсонлар қалбида саховат муждалари янада куртак очади. Ўзгаларга яхшилик қилиш, уларга меҳр улашиш истаги кучаяди. Айниқса, ифторлик дастурхонлари ёзиб, элни чорлаш яхши анъанага айланади.

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Фаррух Бекмирзаев ташаббуси билан Қоровулбозор туманидаги “Бахт” тўйхонасида ифторлик дастурхони ёзилди. Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ифторлик сўнггида Қуръон тиловати қилиниб, ўтганлар ҳаққига дуо қилинди. Яратгандан юртга тинчлик, ҳалқимизга фаровон ҳаёт, туманимизнинг барча соҳаларида барака ва унум сўралди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш