“Бирлик”лик аёлларни нималар ўйлантиряпти?
“Бирлик”лик аёлларни нималар ўйлантиряпти?

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Конимех туман кенгаши ташаббуси билан «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қилинди.

Дастлаб партия Навоий вилоят кенгаши сектор мудири Хуршида Нарзиева, туман Кенгаши раиси Н.Калманбетова ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Анапия Булекбаева ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида уларнинг хонадонларига бордилар. Улар билан юзма-юз суҳбатлашилиб, муаммолари ўрганилди. Хусусан, Жамбул кўчасида истиқомат қилувчи II-гуруҳ ногирони Алфия Валишина даволаниши ва уйини таъмирлаши учун моддий ёрдам, ўғлини ишга жойлаштириш масалалари бўйича мурожаат қилди. II-гуруҳ ногирони Кенжегул Бузауова суҳбат давомида соғлигини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатишни ижобий ҳал этиш масаласи кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, партия ходимлари томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Қабул давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг ечими юзасидан таклифлари эшитилди. Хусусан, иш билан таъминлаш, даволаниши учун дори-дармон олиш, уй-жойни таъмирлаш каби масалалар билдирилди.

Тадбир сўнгида боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш