БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди
БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

 

Чироқчи туманидаги Кўкдала маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбекистон ХДП бошланғич партия ташкилотида ҳисобот сайлов бўлиб ўтди.

Унда бошланғич партия ташкилоти раиси Умар Жулбуловнинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, ғояларини оммалаштириш ва ҳаётга тадбиқ қилишдаги иштироки БПТ фаолиятини самарали ташкил этиш, партия сафини кенгайтириш, сиёсий, маънавий ва маърифий тадбирлар, учрашувларни белгиланган режа асосида ўтказиш каби 2022 йилги вазифалар учун чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда партия Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Олим Равшанов сўзга чиқиб, партия ташкилоти олдида турган устувор вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида Умар Жулбулов партия аъзолари томонидан яна БПТ раиси этиб сайланди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, Қашқадарё вилоятида 640 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Эътиборлиси, ҳисобот-сайлов йиғилишларида кўплаб хотин-қизлар ҳам бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланмоқда.

Ўзбекистон ХДП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда партиядан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари бошланғич партия ташкилотларига уларни партия Устави талаблар асосида фаолият олиб боришларига амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш