Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

 

Рамазон меҳр-мурувват, хайр-саховат ойидир. Бу ой хайру эҳсонлар, совға-саломлар улашиш кўпаядиган, мискинлар кўнгили шод этиладиган дамлардир. Саховатпеша инсонлар бева-бечоралар, камбағаллар ва ўзгалар ёрдамига муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга ёрдам қўлини чўзишади.

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган Наврўз Фармонов ҳам улуғ Рамазон кунларида вилоят марказининг “Отчопар” ва “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Яқинлашиб келаётган улуғ айём муносабати билан депутат томонидан ушбу оилаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш