Аёллар ва болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти Пешку туман Кенгаши “Янгибозор” оилавий шифокор пункти билан ҳамкорликда "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда 30 нафар аёл ва 14 нафар бола шифокорлар текширувидан ўтказилди. Касалликлар аниқланган фуқароларга тегишли тавсиялар, даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти, бу борада юртимизда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзбекистон ХДП Пешку туман кенгаши