Илиқ меҳр ҳар бир хонадонга етиб боради
Илиқ меҳр ҳар бир хонадонга етиб боради

 

Қашқадарё вилоятида бугунги кунда 13 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 1731 нафар уруш орти фахрийси истиқомат қилади. Улар кеча Президент йиғилишида айтилган эзгу ва умуминсоний фикрлар, мутасаддиларга берилган топшириқлардан хурсанд бўлгани аниқ.

9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, канцлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмлик бир марталик пул мукофоти берилади. Мукофотлар 1 май санасига қадар етказилади. Шунингдек, ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож уруш қатнашчилари ва ногиронларни хонадонлари таъмирланади, ободонлаштирилади.

Мукофотлар, моддий ёрдамлар жуда муҳим. Лекин нуронийларимиз учун энг қимматли қадрият Давлат раҳбарининг юксак ҳурмати, деб биламиз. Президентдан бошланган илиқ меҳр муборак Ҳайит ва Хотира қадрлаш кунлари мамлакатимиздаги барча оилаларга кириб боришига ишонамиз.

Маълумки, кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган шахслар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг электорати ҳисобланади. Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ёшлар онгига тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш тушинчаларини сингдиришимиз керак.

Бу ишларда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қашқадарё вилоятидаги ўттиз бир мингдан ортиқ аъзолари ҳамда 119 нафар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари фаол иштирок этмоқда.

 

Музаффар Туропов,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш