Ёшларнинг муаммолари ўрганилди
Ёшларнинг муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутати Г.Нарзиева "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида "Бузачи" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, санъат, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритилди. Қонунчиликда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Депутат учрашув иштирокчиларининг муаммоларини тинглаб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатди. Хусусан, Д. Мўминованинг ишга жойлашиш, М.Эргашеванинг тикувчилик йўналиши бўйича бандлигини таъминлаш тўғрисидаги мурожаатлари жойида ҳал этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қоровулбозор туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш