Сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик ҳолати билан Қуйичирчиқ туманида танишди.

Хусусан, “Чақмоқ”, “Хўжа”, “Ойдинобод” ҳамда “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган мактаблардаги сайлов участкаларда сайловга тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди.

Депутат томонидан бу жараёнда бир қатор камчиликлар аниқланди. Масалан, ишчи гуруҳ аъзоларнинг бириктирилган кўчалар бўйича ўтказилган учрашувлар баённомалари мавжуд эмас, талаб этиладиган бошқа ҳужжатлар ҳам тўлиқ эмаслиги аниқланди.

Бундан ташқари, депутат З.Шодиева сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти билан ҳам танишди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилиб, керакли тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш