Нуронийлар эъзозланган юрт
Нуронийлар эъзозланган юрт

 

Кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаш, маслаҳат, ўгит ва насиҳатларига қулоқ тутиш барчамизга хос хусусиятдир. Буни оила мисолида кўрадиган бўлсак, оилада ўзидан катталарга, яъни, ота-она, буви-бобога ҳурмат, уларнинг олдида бир умр қарздорлик каби фазилатларда кўриш мумкин. Энг муҳими, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, юрт тараққиёти, фарзандлар камоли йўлида сидқидилдан меҳнат қилган отахон ва онахонларимизнинг хизматида бўлишни, уларга ҳурмат, эътибор кўрсатишни нафақат фарзандлик бурчимиз, балки, ҳам қарз, ҳам фарз, деб биламиз.

Ўзбекистон Халқ демократик партия Марказий Кенгаши томонидан авлодлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларда кексаларга ҳурмат туйғусини шакллантиришга қаратилган “Кекса авлод ўгитлари” лойиҳаси шу маънода катта тарбиявий аҳамиятга эгадир.

Лойиҳа доирасида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан партия Қашқадарё вилоят ва Косон туман кенгашлари ташаббуси билан депутатлар Ўлмас Равшанов ва Шодмон Шокиров ҳомийлигида “Кексаларни эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Партия фаоллари аввало Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси “Сарпул” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ислом бобо Маматқуловнинг хонадонида бўлишди. Нуроний отахон партия фаоллари ҳамда ёшлар вакилларига тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, ҳозирда кўрсатилаётган эҳтиромдан миннатдор эканликларини баён этди.

Шунингдек, “Дарча”, “Шербек” ва “Пистали” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган фронторти фахрийлари ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари иштирок этди.

 

Музаффар Туропов,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш