Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят ва Хонқа туман кенгашлари томонидан Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар туман бўлими билан ҳамкорликда "Дургадик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида бепул кўрик ташкил этилди.
Лойиҳа давомида кун давомида 232 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касалликлар аниқланган аёллардан 12 нафари ва болалардан 4 нафарига даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.
Тадбирнинг юқори савияда ўтказилишида алоҳида ҳисса қўшган депутатлар ва тиббиёт ходимлари партия ташкилотининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.