Соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди
Соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида вилоятнинг энг чека ҳудудлардан бири Дагистау қўрғонида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир доирасида ҳудуддаги 70 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва болалар шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида шифокорлар аҳолига соғлом турмуш тарзига амал қилиш, шахсий гигиена қоидалари, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш, спорт билан шуғулланишнинг соғлиққа фойдалари тўғрисида маълумот, маслаҳат ва тавсиялар беришди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари туғиш ёшидаги аёлларга кўп учрайдиган касалликлар, уларнинг олдини олиш бўйича нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, ногиронлиги бўлган, ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда туғиш ёшидаги аёлларнинг даволанишлари учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар билан таништирилди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш