Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тадбир
Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тадбир

 

12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Косон туман кенгаши томонидан туман туғруқ мажмуасида ўрта тиббиёт ходимлари шарафига тадбир ташкил этилди.

Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Наргиза Бегимова, туғруқ мажмуаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз тиббиёт соҳасида ўтказилаётган тизимли ислоҳотлар, соҳа ходимларига қаратилаётган эътибор ва ўрта тиббиёт ходимларининг олий маълумотга эга бўлишлари учун яратилган қулайликлар ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир сўнгида алоҳида фидойилик кўрсатган ҳамширалардан бир гуруҳига партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ЎзХДПни танлаган мажмуа ходимларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш